NIZOM

1- МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ, ФАОЛИЯТ МУДДАТИ. ЖАМИЯТНИНГ ТАЪСИСЧИЛАРИ.

1.1 «Ipakchi Fayz Tong» savdo kompleksi aksiyadorlik jamiyati (бундан буён матнда қискача жамият деб аталувчи) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Мулкчилик тўғрисида»ги Қонунлари хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонун хужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Marg`ilon shahar «Ipakchi Fayz Tong» savdo kompleksi aksiyadorlik jamiyati,  2015 йил 10 декабр кунги таъсисчиларнинг умумий йиғилиш қарори асосан ташкил этилган.

1.3. Жамият ўз фаолиятида ушбу Устав ва Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларига амал килади.

1.4. Ушбу Устав, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тўғрисида»ги қонунга (кейинги ўринларда «қонун») ва амалдаги конунчилигига асосланиб тайёрланган.

1.5. Жамият номланишга эга:

1.5.1.  Тўлиқ номи:

  • ўзбек тилида (лотин ёзувида): «Ipakchi Fayz Tong» savdo kompleksi  aksiyadorlik jamiyati.
  • ўзбек тилида (кирил ёзувида): «Ипакчи Файз Тонг» савдо комплекси акциядорлик жамияти.
  • рус тилида:  Акционерное общество «Ипакчи Файз Тонг» савдо комплекси
  • Қисқартирилган номи:
  • ўзбек тилида (лотин ёзувида): «Ipakchi Fayz Tong» savdo kompleksi  AJ.
  • ўзбек тилида (кирил ёзувида): «Ипакчи Файз Тонг» савдо комплекси АЖ.
  • рус тилида:                                 АО «Ипакчи Файз Тонг» савдо комплекси
  • Жамиятнинг юридик ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Марғилон шахри, Б. Марғилоний кўчаси 32-уй, индекс: 150100.

1.7. Жамиятни электрон почта манзили: Ipakchifayz@inbox.uz

1.8. Жамият фаолият муддати чекланмаган.

 2 – МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ ХУҚУҚИЙ ХОЛАТИ

2.1.Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

2.2.Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият чекланмаган муддатга тузилган.

2.3.Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.

2.4.Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига эга бўлади ва қисқартирилган фирма номига эга бўлиши мумкин.

2.5.Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

2.6.Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

2.7. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.

Шўьба ёки тобе жамиятлари ва Жамият орасидаги ўзаро муносабатлар амалдаги қонунчилик ва ушбу Устав билан тартибга солинади.

2.8. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

2.9.Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

2.10.Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.

2.11.Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

2.12 Агар жамиятнинг банкротлиги жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатида иш юритаётган шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур акциядорнинг зиммасига жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Акциядор мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига жамият уставида бу ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина эга бўлади.

2.13.Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамият муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида банкрот бўлишини олдиндан била туриб, ушбу ҳуқуқидан жамият томонидан шундай ҳаракат амалга оширилиши учун фойдаланган тақдирдагина жамиятнинг банкротлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келган деб ҳисобланади.

2.14.Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

3 – МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ДОИРАСИ.

3.1. Қуйидагилар жамиятнинг асосий вазифалари хисобланади:

– Жамиятнинг асосий мақсадлари иқтисодий манфаатлар, ахолининг маиший, ижтимоий-маданий ва бошқа эхтиёжларини қондириш ва акциядорлар хамда жамият мехнат жамоасининг манфатини кўзлаб мехнат қилиш йули билан фойда олишдан иборат бўлиб, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш йули билан жамоа ва жамият акциядорларининг моддий ва ижтимоий талабларини қондиришга қаратилган.

3.2. Ўз фаолиятининг мақсади ва доирасига эришиш учун жамият  қуйидагиларни амалга оширади:

  • Ахолини ноозиқ-овқат ва бошқа истеъмол моллари билан кенг ассортиментда таъминлаш;
  • Тадбиркорларга, ноозиқ-овқат хамда бошқа истеъмол моллари сотувчиларга савдо қилишлари учун зарур маиший шароитлар яратиш;
  • Бу соъада зарур тартибларни ўрнатиш учун хуқуқни мухофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари билан хамкорликда хуқуқ бузарликларга қарши қурашни кучайтириш ва таъминлаш;
  • Ахолининг товарлар ва хизматларга бўлган талабларини ўрганиш;
  • Бозор худудларида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва бошқа корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг бозорларда хизмат курсатиш бўйича фаолиятларига ёрдам бериш;
  • Бозорда сотилаётган махсулотлар ва курсатилаётган хизматларни ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг истеъмолчилари манфаатларини мухофаза қилиш;
  • Бозор худудларида фуқаролар, корхоналарда, озиқ-овқат махсулотларини харид қилиш билан шуғулланаётган савдо-харид корхоналари фаолиятини ташкил этиш;
  • Тижорат-воситачилик ва ишлаб-чиқариш фаолиятини амалга ошириш;
  • Ишлаб-чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ва ўзаро манфаатли хўжалик алоқаларини ўрнатиш юзасидан ишлаб-чиқариш ва тижорат воситачилик хизматларини амалга ошириш;
  • Махсулот ишлаб-чиқарувчи корхоналар савдо воситачилари (чет эл корхоналарини хам қушиб) билан битимлар, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йули билан буюртмаларни, хом-ашё етказиб беришни махсулотларни ишлаб-чиқаришга жойлаштириш;
  • Бозорларга фуқаролар, қишлоқ хужалик махсулотларини етиштирувчи корхоналар томонидан ташкилий холда юқори сифатли қишлоқ хужалик махсулотларини оммавий равишда келтириш йули билан бозор нархларини пасайтиришга қаратилган иктисодий тадбирларини ўтказиш, ўзак муддатли фхючерс шартномалар тузиш;
  • Бозорлар ва ярмаркаларнинг моддий-техника базасини хар томонлама ривожлантириш, уларни замонавий ускуналар, ашёлар ва бошқа техник воситалар билан қуроллантириш;
  • Корхоналарга ва ахолига пуллик хизматлар курсатиш;
  • Иккиламчи ресурсларни тайёрлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш, қишлоқ хужалик чиқиндиларини оборотга жалб этиш жойлаштириш-ураш бюмларини тайёрлаш ва сотиш;
  • Жамият қуйидаги фаолиятларни амалга оширади;
  • Тижорат, савдо-харид, савдо воситачилик, фаолияти, дуконларни, савдо уйларини ташкил этиш ва уларни эксплуатация қилиш;
  • Умумий оқатланиш сохасида турли хизматларни курсатишни ташкиллаш, кахвахона (ресторан, бар)лар очиш ва эксплуатация қилиш миллий ва овропача таомларни, салқин ичимликлар, нон-бўлка, кандолатчилик, қишлоқ-хужалик махсулотларини қайта ишлаш тайёрлаш ва сотиш;
  • Инвестиция фаолияти, шу жумладан, хомашё, махсулотлар, экспорт ва импорт қилиш операцияларни, қонунчиликка мувофиқ савдо воситачи операцияларни амалга ошириш;
  • Қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш ва пардозлаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бинолар иншоотлар ва объектларнинг капитал қурилишини амалга ошириш;
  • Юридик ва жисмоний шахслар манфатларини кузлаб вакиллик фаолиятини юритиш;
  • Маркетинг, реклама, сервис, воситачилик, агентлик, депиторлик, броккерлик хизматларини курсатиш;
  • Махсулот, фонд, валюта биржалари ва биржадан ташқари оборотларда операцияларнинг барча турларини ўтказиш, қимматли қоғозларни белгиланган тартибда жойлаштириш, сотиб олиш, чиқариш ва сотиш.
  • Жамият хайрия фаолиятини амалга ошириш хуқуқига эга.
  • Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа барча фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқига эга.

Лицензиялаштириши мажбурий бўлган фаолият турларини жамият қонунчилик томонидан ўрнатилган тартибда лицензия олганидан сўнг олиб боради.

 3.3. Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини хам амалга оширишга хақлидир.

3.4. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб киладиган фаолият турлари Жамият томонидан лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

 

4 – МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ ХУҚУҚЛАРИ

 4.1. Ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни  ечиш учун Жамият қуйидаги хуқуқларига эгадир:

  • минтакалараро хамкорликни ва ташки иктисодий фаолиятни амалга ошириш;
  • МДХ ва хорижий мамлакатларнинг корхоналари ва ташкилотлари билан ўзаро фойдали хамкорликни ривожлантириш;
  • ишлаб чиқарилган махсулот ва хизматларни қелишилган нархлар ва тарифларга асосан сотиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқари худудларда филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб-чиқариш цехлари ва шахобчалари, хамда бошқа янги корхоналарни тузиш ва таъсис қилиш;
  • ўкув марказлари билан келишилган холда малакали мутахассисларни тайёрлаш ишларини ўтказиш;
  • қўшма фаолият шартномасига асосланиб Жамият ва унинг филиалларининг фаолиятига чет эл инвестицияларини жалб этиш (шу холда олинган фойданинг тақсимоти шартномада белгиланади);
  • Ўзбекистон Республикаси хамда ундан ташқари худудларда юридик ва жисмоний шахслар билан барча турдаги битимларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикаси худудида кўчар ва кўчмас мулкларни, мулкчилик хуқуқларни ва интеллектуал мулкини мулк қилиб сотиб олиш ва уларни ижарага бериш;
  • иттифоқ, консорциум, акциядорлик Жамиятлари ва бирлашмаларига аъзо бўлиш;
  • белгиланган тартибда банкларда турли, шунингдек валюта хисоб рақамларини очиш, банк кредитлари ва судаларини олиш, амалдаги қонунчилик асосида хар қандай тўлов шаклларини бериш ва акцептлаш, айирбошлаш (валюта алмаштириш) тартибига асосан ваколатли банклар орқали ўз маблагларини айрибошлаш;
  • ўзининг ишлаб-чиқариш ва хўжалик фаолиятини хамда ижтимоий ривожлантириш жамгармаларини мустақил режалаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида мустақил равишда ўз қарамоги (баланси)дан мол-мулк, карз, камомад, бошқа зиёнларини чиқариш;
  • Жамият Устави томонидан белгиланган масалаларни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш-техник йўналишидаги махсулотлар, хом ашё, материаллар, транспортни сотиб олиш;
  • ким-ошди савдоларида, савдо, мусобакаларда қатнашиш;
  • хомийлик ва хайрия фаолиятни амалга ошириш;
  • қонунчиликка мувофик, ўз ходимлари учун қўшимча иш таътиллари, қисқартирилган иш куни, иш тартиби ва бошқа ижтимоий имтиёзларни ташкил этиш.

 

5 – МОДДА

УСТАВ ФОНДИ

5.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.

5.2. Жамиятнинг Устав фонди 5 985 860 000 (беш миллиярд тўққиз юз саксон беш миллион саккиз юз олтмиш минг) сўмни ташкил этиб хар бирининг номинал киймати 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган 5 985 860  (беш миллион тўққиз юз саксон беш минг саккиз юз олтмиш) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги акциялардан иборат.

Жамият акциялари қуйидагича тартибда таксимланади:

  • Марғилон шахар хокимлиги улуши – 3 052 860 000 (уч миллиярд эллик икки минг саккиз юз олтмиш минг) сўмлик, жами – 3 052 860 (уч миллион эллик икки минг саккиз юз олтмиш) дона акциялар ажратилган бўлиб, бу жамият Устав фондининг 51,0 фоизини ташкил қилади.
  • Эркин савдо улуши – 2933 000 000 (икки миллиярд тўққиз юз ўттиз уч миллион ) сўмлик – жами 2933 000 (икки миллион тўққиз юз ўттиз уч минг) дона акциялар ажратилган булиб, бу жамият Устав фондининг 49,0 фоизини ташкил килади.

5.3. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг суммадан камни ташкил этмаслиги керак.

5.4. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) жамият уставида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим.

6 – МОДДА

УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ.

 

а) Устав Фондини кўпайтириш.

 6.1.Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.3. Қўшимча акциялар эълон қилинган акцияларнинг сони доирасидагина жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин. Жамият эълон қилинган акцияларнинг сони номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 20 000 000 (йигирма миллион) дона оддий хужжатсиз акцияларни ташкил этади.

6.4.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.

6.5.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

б) Жамият Устав Фондини камайтириш.

 6.6.Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

6.7.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга йўл қўйилади.

6.8.Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, амалдаги қонунчиликда белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.

6.9.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

6.10.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

 

7 – МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ

 7.1.Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.

7.2.Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

7.3.Оддий акцияларни имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.

7.4.Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.

7.5.Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

7.6. Жамиятнинг акциялари хар бирининг номинал киймати 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган 5 985 860  (беш миллион тўққиз юз саксон беш минг саккиз юз олтмиш) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз кўринишдаги 5 985 860 000 ( беш миллиярд тўққиз юз саксон беш миллион саккиз юз олтмиш минг) сўмдан иборат.

7.7. Жамият акцияларнинг номинал қиймати беш минг сўмдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

7.8. Жойлаштирилган акцияларга қўшимча тарзда эълон қилинган қушимча акцияларни чиқариши мумкин.

7.9. Қўшимча (эълон қилинган) акцияларни Жамият томонидан жойлаштириш
тартиби ва шартлари мазкур устав ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан
белгиланади. Қўшимча акциялар Жамият Кузатув кенгаши қарори бўйича очиқ ёки ёпиқ
обуна йўли билан жойлаштирилади. Жамият акциядорлари янги чиқарилган акцияларни
бозор қийматидан тўқсон фоиздан кам бўлмаган нархда имтиёзли сотиб олиш хуқуқидан
фойдаланишади. Қўшимча акцияларга тўлов, акциялар давлат рўйхатидан ўттан пайтдан
бошлаб бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим. Акцияларга тўлов
амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа
тўлов воситалари ёрдамида амалга оширилади. Қўшимча чиқарилган оддий ва имтиёзли акциялар
берадиган хуқуқлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади

 

8 – МОДДА

  ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ, ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАКСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИ КОПЛАШ ТАРТИБИ.

8.1. Жамият фаолияти натижасида олинган фойда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.

8.2.Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

8.3. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

8.4. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

8.5.Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

8.6. Дивидендларни тўлаш муддати акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

8.7.Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

8.8.Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

8.9. Жамият акциядорларининг реестридан олинган, жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

8.10. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

8.11.Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.

8.12. Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендларни тўлаш жамият томонидан рад этилган тақдирда, жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

8.13. Жамият:

жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

8.14.Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

8.15. Дивидендларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.

9 – МОДДА

ЗАХИРА ВА БОШҚА ЖАМҒАРМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ.

9.1. Жамият соф фойда хисобидан:

  • захира Фондини;
  • акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа жамғармаларни тузади.

9.2. Жамиятда устав фондининг (устав капиталининг) 15 фоиз миқдорда захира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг захира фонди мазкур миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

9.3.Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

9.4. Жамиятда Куазтув кенгаши қарори билан ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди ташкил қилиниши мумкин. Мазкур фонд миқдори ва унга ажратмалар ўтказиш тартиби кузатув кенгаши қарори билан белгиланади.

9.5. Жамият захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган холларида, мажбурий ажратмалар тикланади.

10 – МОДДА

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.

10.1. Акциядорлар:

тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;

қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

10.2. Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

10.3.Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

10.4.Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни — мазкур акциялар эгасини қонунчиликда белгиланган тартибда жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

11 – МОДДА

БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ. МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИ

11.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи жамиятнинг бошқарув органларидир.

12 – МОДДА

АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ.

 12.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

12.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

12.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

12.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

12.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

12.6.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

12.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

жамиятни қайта ташкил этиш;

жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш;

жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги  Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

Юқоридаги қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

12.8.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

12.9.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:

жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 75-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

12.10. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш хуқуқига эга бўлади.

12.11. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

12.12. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

12.13. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида жамиятнинг оддий ва имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.

12.14. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — тўртинчи, олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида ҳамда 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

12.15.Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби жамиятнинг уставида ёки жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган бошқа ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

12.16.Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

12.17.Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари бу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

12.18.Агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

12.19. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

12.20. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

12.21. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг директор (бошқарув раиси), ишончли бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчилигига) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

12.22. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

12.23.Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

12.24. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

12.25.Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

12.26.Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда юқоридаги моддада белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

ушбу уставнинг 12.23.моддасида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

акциядорлар (акциядор) жамиятнинг ушбу устав 12.23.моддасида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

ушбу уставннинг 12.26.моддасида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

таклифлар ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

12.27.Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

12.28.Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

13-МОДДА.

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

 13.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

13.2. Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

13.3.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

13.4.Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

13.5.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

13.6.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

13.7.Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

13.8.Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг 13.1. бандида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.

13.9.Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

13.10.Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

13.11. Жамият кузатув кенгаши ушбу моддада белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

14-МОДДА.

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ВА ДАВЛАТ ВАКИЛИНИНГ АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ

 14.1.Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи шахсан унинг ўзи томонидан амалга оширилади.

14.2.Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

14.3.Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)  муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

14.4.Агар жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.

15-МОДДА.

АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КВОРУМИ

 15.1.Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

15.2.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

15.3.Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

15.4.Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

16 – МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

16.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият фаолияти устидан умумий рахбарликни амалга оширади, конунчилик билан акциядорлар Умумий йигилишининг мутлак ваколатига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно.

16.2.  Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан 1 йил муддатга сайланган 5 (беш) аъзодан иборатдир. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш оркали амалга оширилади.

16.3. Акциядорлар Умумий йигилиши карорига биноан Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда мукофот тўланиши ва (ёки) Кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боглик харажатлари копланиши мумкин. Бундай мукофот ва копланишларнинг микдори акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.

16.4. Жамият Кузатув Кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

– жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

– жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, бунда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддаси ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

-акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

– акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

-акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

-«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

-мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

-корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

– жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

-ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

-жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

-жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

-аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

-жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

-дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

-жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

-жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

-жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

-«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

-жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

-жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

-«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

-жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

16.5.Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

16.6.Жамият кузатув кенгашининг аъзолари белгиланган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

16.7.Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

16.8.Жамият бошқаруви аъзолари ва директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

16.9. Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

16.10.Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

16.11.Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

16.12.Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

16.13. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

16.14. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз Раисини Кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан кайта сайлашга хаклидир.

16.15. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чакиради ва уларда раислик килади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар умумий йигилишида раислик килади.

16.16. Жамият Кузатув кенгашининг раиси йўклигида унинг вазифасини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

16.17. Жамият Кузатув Кенгашининг мажлиси Кузатув Кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, Жамиятнинг  Кузатув кенгашининг аъзоси, Тафтиш комиссияси ёки аудитори , ижроия органининг талабига биноан чакирилади.

16.18. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Кузатув кенгаши аъзоларининг сони уставда назарда тутилган микдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб колса, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай навбатдан ташкари умумий йигилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.

16.19. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, мажлисда хозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, агар қонунчиликда қарор қабул қилиш учун купрок овоз бериш кузда тутилмаган бўлса. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар хал этилаётганда Кузатув кенгашининг хар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

16.20. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

16.21.Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган холларда Кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда жамият кузатув кенгаши раисининг хал қилувчи аҳамиятга эга.

16.22.  Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган жой ва вакт;
  • мажлисда хозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

 

16.23.  Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

17 – МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ

17.1. Жамият бошкаруви аъзолари 5 (беш) кишидан иборатдир. Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик кейинчалик умумий йигилишда тасдикланган холда Кузатув кенгаш карори билан тайинланадиган коллегиал ижроия орган (бошқарув, дирекция) томонидан амалга оширилади. Жамият Бошқарув раиси Кузатув кенгаш олдида хисобдор бўлиб, унга корхона фаолияти натижалари ва бошқа зарурий масалалар тўғрисида хамда йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида йилнинг хар чорагида Кузатув кенгашга хисобот беради.

17.2. Жамият ижроия органининг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолияти устидан рахбарлик қилишда барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йигилишининг ёки Кузатув кенгашининг мутлак ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

17.3. Жамиятнинг ижроия органи акциядорлар Умумий йигилиши ва Кузатув Кенгашининг карорларининг бажарилишини ташкил этади.

17.4. Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) жамият устави асосида иш юритади.

Коллегиал ижроия органи мажлисида баённома юритилади. Коллегиал ижроия органи мажлисининг баённомаси кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига уларнинг талабига кўра берилади.

Жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларини ўтказишни жамиятнинг ижроия органи (директор) вазифасини бажараётган шахс ташкил этади, у жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда коллегиал ижроия органи мажлиси баённомаларини имзолайди, коллегиал ижроия органи ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ ишончномасиз жамият номидан иш юритади., шу жумладан унинг манфаатларини ифода этади, Жамият номидан битимлар тузади, штатларни тасдиклайди, Жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруклар чикаради ва кўрсатмалар беради.

17.5. Ижроия органининг хукуклари ва мажбуриятлари амалдаги конунчилик хамда  аъзолар ва Жамият ўртасидаги тузиладиган шартнома билан белгиланади. Жамият номидан шартномани Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди. Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) раҳбари билан тузиладиган шартномада уларнинг акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан берадиган ҳисоботлари даврийлиги назарда тутилиши лозим.

17.6. Жамиятнинг ижроия органи аъзоси лавозимидаги шахс бошқа ташкилотларнинг бошқариш органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан эгаллаши фақат Кузатув кенгаши розилиги билангина йўл қўйилади.

17.7. Коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзолари билан ишга ёллаш шартномаси бир йил муддатга тузилади ва хар йили акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ана шу муддатни узайтириш ёки тўхтатиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиб турилади.  Жамият ижро органи рахбарини танлов асосида чет эл менежерларини тайинлаш эҳтимолини кўзда тутган холда амалга оширилади.

17.8. Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзолари билан шартномани, улар шартнома шартларини бузган такдирда, бекор қилишга хақлидир.

17.9. Жамият  коллегиал ижроия органи (бошқаруви, дирекцияси) аъзоларининг ваколатига қуйидагилар киради:

  • Жамият кундалик фаолияти дастурларини ишлаш;
  • махфий маълумот рўйхатини ва уни олиш тартибини аниклаш;
  • Кузатув Кенгаши ва акциядорларнинг умумий йигилишига Жамиятнинг молия – хўжалик фаолияти тўгрисидаги балансни ва йиллик хисоботни такдим этиш;
  • Кузатув Кенгаши ва акциядорларнинг умумий йигилишига Жамият фойдасини тақсимлаш ва зарарларни қоплаш бўйича таклифлар такдим этиш;
  • Жамиятнинг ички хужжатларини ва ижро этувчи аппаратнинг ўз ваколатлари доирасида ташкилот тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг молиявий холатидан келиб чиқиб, имконият даражасида, республика иктисодиети ночор корхоналари ва Хукумат карорлари асосида хомийлик курсатиш;
  • Юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво килиш хакида карор кабул килиш;
  • Жамият мулки ва воситаларидан ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида фойдаланиш;
  • Штатлар жадвалини тасдиқлайди, Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан мехнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қуллайди, ходимлар томонидан мехнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
  • Ушбу Устав ва амалдаги қонунчилик томонидан ижро этувчи орган ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалаларни хал қилиш;
  • ўз ваколати доирасида мол-мулкни  олиш ёки мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш  эхтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизигача ташкил этадиган битимлар ёки узаро боғлиқ бир қанча битимлар тузиш;

Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) жамият устави асосида иш юритади.

Коллегиал ижроия органи мажлисида баённома юритилади. Коллегиал ижроия органи мажлисининг баённомаси кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига уларнинг талабига кўра берилади.

Жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларини ўтказишни жамиятнинг ижроия органи (директор) вазифасини бажараётган шахс ташкил этади, у жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда коллегиал ижроия органи мажлиси баённомаларини имзолайди, коллегиал ижроия органи ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ ишончномасиз жамият номидан иш юритади.

17.10. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, ижроия орган аъзолари ўз хуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.

17.11. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, ижроия орган аъзолари қонунчиликка ва Жамият Уставига мувофик  Жамият олдида жавобгардир.

17.12. Бунда Жамиятга зарар келтиришга сабабчи бўлган карорга овоз беришда катнашмаган ёки бундай карорга карши овоз берган Жамият Кузатув кенгаши ва ижроия орган аъзолари жавобгар бўлмайди.

17.13. Амалдаги конунчиликка мувофик бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар деб хисобланади.

17.14. Жамият ёки у жойлаштирган оддий акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарнинг ўрнини коплаш тўгрисида Кузатув кенгаши аъзоси ва ижроия орган аъзоларига даъво килиб судга  мурожат килишга хаклидир.

18– МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРИ ҚЎМИТАСИ

 18.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.

18.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

18.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

18.4. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

18.5. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

– акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

– миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

– қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

– қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

18.6. Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

18.7. Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони жамият уставида белгиланади.

18.8. Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

18.9. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

18.10. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

18.11. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

18.12. Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

18.13. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

19 – МОДДА

ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

19.1 Жамият молия-хўжалик фаолиятининг назоратини амалга ошириш учун, акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан 3 кишидан иборат бўлган 1 йил муддатга, Жамиятнинг мазкур Уставига мувофик Тафтиш комиссиясини сайлайди. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари бўлиб, Жамиятда мехнат шартномаси (контракт бўйича) бўйича ишлаётган шахслар бўла олмайдилар.

19.2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ваколатлари ва фаолият тартиби конунчилик, Жамиятнинг ушбу Устави, ички хужжатлар ва амалдаги қонунчилик билан белгиланади.

19.3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятининг текшируви (тафтиши) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар Умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг қарорига ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади.

19.4. Хисобот йилдаги Жамиятнинг молия-хужалик фаолиятининг текшируви акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланган мустақил аудитор томонидан амалга оширилади.

19.5. Жамият Тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамиятнинг Бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.

19.6. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга хақли.

19.7. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши, шунингдек Жамиятнинг бошқарув органларида бошқа мансабларни эгаллашлари мумкин эмас. Кузатув кенгашининг аъзоларига ёки Бошқарув органларидаги мансабдор шахсларга қарашли акциялар Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш чоғида овоз беришда иштирок этиши мумкин эмас.

 

20 – МОДДА

ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ           

20.1. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан куп бўлган тақдирда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига хисобдордир.

20.2. Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун хужжатларига, таъсис хужжатлари ва бошқа хужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия хисоби ва молиявий хисоботларда маълумотларнинг тўлиқ хамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хужалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини. активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат килади хамда баҳолайди.

20.3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

21 – МОДДА.

 КОРПОРАТИВ МАСЛАХАТЧИ

 21.1 Жамиятда кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозимини жорий этиш назарда тутилиши мумкин.

21.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

22 – МОДДА

ЖАМИЯТ ФИЛИАЛЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАРИ, ШЎЪБА ВА ТОБЕ ЖАМИЯТЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ИШЛАШ ТАРТИБИ.

22.1.  Жамият, Жамият томонидан мол-мулк билан таъминланадиган ва уларни тузган Жамият томонидан тасдиқланган низомлар асосида иш юритадиган, филиаллар  хамда ваколатхоналарни очиши мумкин.

22.2. Жамият юридик шахс хуқуқига эга бўлган шўъба ва тобе Жамиятларга эга бўлиши мумкин.

22.3. Шўъба жамият ўзининг асосий Жамияти қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Шўъба жамиятга рахбарлик қилувчи асосий Жамият берган кўрсатмаларни бажариш учун шўъба жамият томонидан тузилган битимлар юзасидан шўъба жамият билан хам жавобгар бўлади.

22.4. Шўъба жамият асосий Жамиятнинг айби билан ночор (банкрот) бўлиб қолган холларда асосий Жамият шўъба жамиятнинг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади, агар шўъба жамиятнинг ночор бўлиши асосий Жамиятни айби билан бўлганлиги исботланса.

22.5 Асосий ва шўъба жамиятлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан мувофиқлаштирилади.

22.6. Жамият филиали ёки ваколатхонасини бошқариш Жамият томонидан тайинланган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида иш юритишга ваколатланган рахбар томонидан амалга оширилади.

22.7. Филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисида маълумотларини тузиш ва ўзгартириш ушбу Уставда акс эттирилади ва ўрнатилган тартибда рўйхатга олинади.

22.8. Асосий Жамият шўъба жамиятга у томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни беришга хақлидир, агар бу хуқуқ шўъба жамияти билан тузилган шартномада ёки шўъба жамиятининг Уставида белгиланган бўлса. 

23 – МОДДА

ЖАМИЯТ ХИСОБИ ВА ХИСОБОТИ

23.1. Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия хисоб-китобини юритиши ва молия хисоботини тақдим этиши шарт.

23.2. Жамиятда бухгалтерия хисоб-китобини ташкил этиш, унинг холати ва тўғри юритилиши, тегишли органларга хар йилги хисобот ва бошқа молия хисоботлари, шунингдек, акциядорлар, кредиторлар ва оммавий ахборот воситаларига Жамият фаолиятига доир маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик қонун хужжатларига мувофик Бошқарув зиммасида бўлади.

23.3. Жамият Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин эълон қилиши шарт.

23.4. Кўрсатиб ўтилган хужжатларни матбуотда эълон қилишдан олдин Жамият йиллик молия хисоботини хар йилги текшириш ва тасдиқлаш учун Жамият ёки акциядорлар билан мулкий манфаатлар негизда боғлик бўлмаган аудиторни жалб этиши шарт.

23.5. Жамиятнинг йиллик хисоботи акциядорларнинг йиллик Умумий йигилиши ўтказиладиган санадан камида 30 кундан кўп 10 кундан кам бўлмаган иш кунида Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

23.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш солиқ ва молия органлари, ўзининг ваколати бўйича бошқа давлат органлари, хамда керак бўлганда тузилган шартномалар асосида аудиторлик идоралар томонидан амалга оширилади. 

24 – МОДДА

ЖАМИЯТ ХОДИМЛАРИ, МЕҲНАТГА ХАҚ ТЎЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ХИМОЯ.

24.1. Жамият ижроия органи узида фаолият кўрсатаётган касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик идораси билан жамоа шартномаси тузиши шарт. Бу шартноманинг мазмуни мехнат жамоасини ижтимоий ривожлантириш тўғирисидаги қоидаларини хам қушиб Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият мазкур устави, шунингдек жамият фаолияти хусусиятларига мувофиқ аниқланди.

24.2. Жамият унинг ходимлари ўртсаидаги ўзаро мажбуриятлари курсатиб ўтилган жамоа шартномасида қайд этилади.

24.3. Жамият ходимларини ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш, мехнатга хак тулаш ва микдорлари, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш масалаларини жамият ижроия органи Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси ва амалдаги қонунчиликка асосан  хал этади.

25 – МОДДА

НИЗОЛАР ЕЧИМИ

25.1.  Жамият иши бўйича юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги барча низолар музокаралар йўли билан хал қилинади. Акс холда низолар тегишли суд ёки қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ваколатли органларда кўриб чиқилади. 

26 – МОДДА

 ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

26.1. Жамиятни  қайта  ташкил  этиш  акциядорлар   умумий   йиғилишининг қарори билан  қўшиб юбориш,  бирлаштириш, бўлиш  ажратиб чиқариш  ва қайта тузиш  тарзида  амалга  оширилади.

26.2. Қонун  ҳужжатларида  белгиланган  ҳолларда  юридик шахсларни қўшиб юбориш, бирлаштириш ёки  қайта тузиш тарзида  қайта ташкил этиш  ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин.

26.3. Янги  тузилган  юридик  шахслар  давлат  рўйхатига олинган пайтдан эътиборан  жамият  қайта  ташкил  этилган  деб  ҳисобланади,   бирлаштириш тарзида қайта ташкил этиш бундан мустасно.

26.4. Жамият  бошқа  жамиятга  қўшиб  юбориш  йўли  билан  қайта  ташкил этилганида  давлат  рўйхатга  олиш  органи  қўшилиб  юборилган  жамият  ўз фаолиятини  тўхтатгани  ҳақидаги  ёзувни  юридик  шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан  қўшиб юборилган жамият қайта  ташкил этилган деб ҳисобланади.

26.5. Қайта ташкил  этиш натижасида  янгидан вужудга  келган жамиятларни давлат  рўйхатидан  ўтказиш  ҳамда  қайта  ташкил  этилган   жамиятларнинг фаолияти  тўхтатилгани  тўғрисидаги  ёзувни  киритиш  қонун   ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

26.6. Қайта  ташкил   этиш  тўғрисида   қарор  қабул   қилинган  санадан эътиборан жамият  30 кундан  кечиктирмай ўз  кредиторларини бу  ҳақда ёзма равишда  хабардор  этади.  Кредитор  жамиятдан мажбуриятларни тўхтатиш ёки муддатидан  илгари  бажаришни  ҳамда  зарарнинг  ўрнини  қоплашни қуйидаги муддатларда ёзма равишда хабар бериш йўли билан талаб қилишга ҳақлидир:

– қўшиб юбориш,  бирлаштириш ёки  қайта тузиш  тарзида қайта  ташкил этиш  ҳақидаги  хабарни  жамият  кредиторга  юборган  санадан бошлаб узоғи билан 30 кун ичида;

– бўлиш ёки  ажратиб чиқариш  тарзида қайта  ташкил этиш тўғрисидаги хабарни  жамият  кредиторга  юборган  санадан  бошлаб  узоғи  билан 60 кун ичида.

26.7. Агар бўлиниш  баланси қайта  ташкил этилаётган  жамиятнинг хуқуқий ворисини  аниқлаш  имконини  бермаса,  янги  вужудга келган юридик шахслар қайта   ташкил   этилган    жамиятнинг   мажбуриятлари   юзасидан    унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар бўладилар.

26.8. Жамиятни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Кодексининг 49-52 – Моддалари, шунингдек «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя килиш тўғрисида»ги конунининг 92-97  моддаларига мувофиқ амалга оширилади.

27 – МОДДА

ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ.

27.1. Жамият қуйидаги холларда тугатилиши мумкин:

  • Акциядорлар Умумий йигилишининг карорига асосан;