Ichki nazorat to’g’risidagi nizom

  1. Умумий қоидалар

Мазкур ички назорат тўғрисидаги низом (кейинги матнларда низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ipakchi Fayz Tong» savdo kompleksi aksiyadorlik  jamiyati (кейинги матнларда жамият деб юритилади) Устави, корпоратив бошқарув кодекси ва жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларига асосланган.

Ушбу низом ички назорат тизимининг мақсад ва вазифаларини, унинг ишлаш принципларини ҳамда жамият ва шахсларнинг ички назоратдаги жавобгарлигини белгилайди.

Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш жамиятнинг умумий йиғилиши қарори билан тартибга солинади.

  1. Ички назорат механизмини жорий этиш ва унинг мақсадлари

Самарали ички назорат механизмларини жорий қилиш мақсадида жамият:

  • кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабларини акс эттиради;
  • кузатув кенгашига ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини факат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда беради;
  • акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан, ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар — маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг жамият ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади;
  • жамият самарали ички назорат тизимини жорий қилишнинг асосий мақсадини барча акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни белгилайди; ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинишини таъминлайди;
  • жамиятнинг ички аудит хизматига ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколатини беради;
  • жамият таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини жамият номидан овоз бериш тартибини белгилайди; жамият умумий йиғилишида иштирок этувчи шахсга шундай шахс ҳисобидан ўзи тўлдирган бюллетень нусхасини олиш имконини беради;
  • жамият ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофик, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилади;
  • жамият ички назорат органи (тафтиш комиссияси ва ички аудит хизмати)нинг кузатув кенгаши, акциядорлар умумий йиғилиши, миноритар акциядорлар қўмитаси (агар мавжуд бўлса) ва акциядорлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

III. Ички назорат тизимини шакллантириш

жамиятда самарали ички назорат тизимини жорий қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши «Ички назорат тўғрисидаги низом»ни тасдиқлайди.  У қуйидагилардан иборат бўлади:

– жамиятнинг ички назорат органи таркибига ҳамда унинг

аъзолари малакасига талаблар; ички назорат тизими тўғрисидаги ҳисобот таркиби ва уни шакллантириш регламенти;

жамият ички назорат органи тизими самарадорлигини бахолаш учун мустақил профессионал ташкилотлар маслаҳатчиларни жалб қилиш тартиби;

– Ички назорат органи ишини мониторинг қилиш механизмлари тавсифи, унинг аъзоларига тўланадиган компенсация ва мукофот пулларини ҳисоблаш тартиби.

«Ички назорат тўғрисидаги низом» жамият ходимлари, бошқарув ва назорат органи аъзолари учун риоя этилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.

жамият «Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом» талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Қуйидагилар жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин:

  • сўнгги беш йил мобайнида жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналарида ишламаган шахслар;
  • жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари акциядори бўлмаган шахслар;
  • жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш хақининг беш минг баравари миқдоридан юқори суммага тегишли шартномага эга бўлган йирик мижозлари ёки мол етказиб берувчилари билан боғлиқ бўлмаган шахслар;
  • жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан хизмат кўрсатиш юзасидан шартномага эга бўлмаган шахслар;
  • жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари раҳбарлари бўлган ёки сўнгги беш йил мобайнида шундай лавозимларда ишлаган шахснинг оила аъзоси бўлмаган шахслар;
  • жамиятни назорат қилувчи шахс (ёки жамият устидан жамоа тарзида назорат олиб борувчи гурух ва ёки ташкилот аъзоси) бўлмаган шахслар;
  • жамият билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома орқали боғлиқ бўлмаган ва жамиятнинг сохаси бўйича юқори турувчи ташкилоти (жамият) ёки йирик акциядорининг ҳодими бўлмаган шахслар.

Жамиятнинг молия-ҳўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофик акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади.

Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортик сайланиши мумкин эмас.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ваколат доираси ушбу қонун ва жамият устави билан белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига (тафтишчига) тақдим этиши шарт.

Жамият тафтишчиси, ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг), акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошка давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) хулоса тузади, бу хулосада:

– жамиятнинг ҳисоботларида ва бошка молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо; бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Тафтиш комиссияси (тафтишчи) жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар, ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади.

Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Жамиятнинг ички аудит ҳизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошка ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофик амалга оширади.

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси: