«Ipakchi Fayz Tong» savdo kompleksi aksiyadorlik jamiyati
Тафтиш комиссияси тўғрисидаги
НИЗОМИ
- Умумий қоидалар.
- Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби.
- Тафтиш комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
- Тафтиш комиссияси йиғилишлари.
- УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- Мазкур Низом «Ipakchi Fayz Tong» savdo kompleksi aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб номланади) тафтиш комиссияси мақомини белгилайди ва ва унинг ишини, комиссия аъзоларни сайлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзонинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
- Мазкур Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда жамият уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
- ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ
- Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 (уч) кишидан иборат таркибда тафтиш комиссияси сайланади.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
- Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
- Тафтиш комиссияси аьзосига берилган ваколат муддати давомида у ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлса, Кузатув кенгашини ўз фаолиятини тўхтатишдан бир ой олдин огоҳлантиради. Ушбу ҳолатда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўзининг яқин йиғилишида тафтиш комиссияси аьзосини алмаштиришни амалга оширади.
- 3. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
- Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
- Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
- жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
- Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосасида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
- Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.
- Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини бажараётганда қуйидаги фаолиятларни амалга оширади:
- бухгалтерия ва статистика ҳисоботларининг юритилишини амалдаги меъёрий ҳужжатларга мослигини таҳлил килиш;
- жамиятнинг ишлаб чиқариш ҳамда хўжалик-молиявий фаолиятини қонунчиликка ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилинишини текшириш;
- жамиятнинг молиявий ҳолати, тўлов қобилияти, активлар ликвидлигининг таҳлили ва жамият иқтисодий ҳолатини яхшилаш чораларини топиш бўйича жамият бошқарув органларига таклифлар бериш;
- хизмат ва маҳсулотлар учун тўланаётган тўловларнинг тўғри ва ўз вақтида тўланишини, бюджет ва бюджетдан ташқари тўловларни, акциялар буйича дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда бошқа масъулиятларнинг таъминланишини назорат килиш;
- жамият балансининг тўғри тузилишини, солиқ инспекциясига ҳисоботларни, статистика ва давлат бошқарув органларига берилаётган ҳисоботларнинг тўғрилигини текшириш;
- молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатларига риоя қилинаётганлигини текшириш.
- Тафтиш комиссиясининг хулосасисиз умумий йиғилиш бухгалтерия балансини тасдиқлашга хақли эмас.
- Режадан ташқари тафтишлар тафтиш комиссияси томонидан беш фоиздан ортиқ бўлган оддий акция эгаси бўлган акциядор (акциядорлар)нинг талаби ёки Кузатув кенгаши аьзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарор бўйича амалга оширилади.
- ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
- Тафтиш комиссияси ўтказган текшириш натижалари бўйича ҳулосани жамият акциядорларининг умумий йиғилишига, ҳамда Кузатув кенгаши аъзоларига хабар қилади.
- Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- акциядорлик жамияти бошқарув органларидан, унинг бўлимларидан, мансабдор шахсларидан тафтиш комиссияси фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш. Сўралган ҳужжат ва материаллар ёзма сўров берилган кундан кейин тафтиш комиссиясига 3 кун давомида тақдим этилиши керак;
- акциядорлик жамиятининг молиявий, ҳуқуқий, ишлаб чиқариш-хўжалик соҳаларида жиддий хатоликлар аниқланганда, жамият манфаатларига зиён етиш хавфи туғилганда ваколатли шахслардан жамият Бошқарув раиси масъул ходимлар билан оператив мажлис ўтказишни, Кузатув кенгашининг мажлисини чақиришни талаб қилиш;
- акциядорлик жамиятининг молиявий, ҳуқуқий, ишлаб чиқариш-хўжалик соҳаларида жиддий хатоликлар аниқланганда, жамият манфаатларига зиён етиш хавфи туғилганда тафтиш комиссияси аъзоларининг якдиллик овозлари билан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш;
- эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар акциядорлик жамиятининг ишчи ходимларидан тафтиш комиссияси ваколатидаги масалалар бўйича шахсан тушунтириш беришларини талаб қилиш;
- шартнома асосида ўз ишига акциядорлик жамияти штат жадвалида бўлмаган мутахассисларни жалб қилиш;
- жамият томонидан қабул қилинган Низом, йўриқнома ва қоидаларни бузганлиги учун жамият ишчи ва мансабдор шахсларининг жавобгарлиги масаласини акциядорлик жамияти бошқарув органлари, унинг бўлимлари ва хизматлари олдига қўйиш.
- жамият тафтиш комиссияси қонунчиликка асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
- Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларга эга:
- акциядорларнинг умумий йиғилишига, Кузатув кенгашига, Бошқарувга амалга оширилган тафтиш ва текшириш натижаларини ёзма шаклдаги ҳисоботлар, маьрузалар ва хабарлар шаклида ўз вақтида етказиш;
- тафтиш комиссияси аьзолари ўз вазифасини бажариш давомида эга бўлган тижорат сирлари ва конфеденциал (сир) маьлумотларни сақлаш ва овоза қилмаслик;
- мансабдор шахслар томонидан ўз мансабларини суистеьмол қилиши ёки акциядорлик жамияти манфаатларига реал хавфлар пайдо бўлган ҳолатда ваколатли органлардан навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилиш;
- Кузатув кенгашига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақирилишидан камида 10 кун кечиктирилмасдан йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботи бўйича ҳулоса бериш;
- жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги ҳулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқиш.
- ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ЙИҒИЛИШЛАРИ
- Жамият тафтиш комиссиясининг раиси унинг ишини ташкил этади, комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларида ва акциядорларнинг умумий йиғилишида маслахат овоз билан иштирок этади.
- Жамият тафтиш комиссиясининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини комиссия аъзоларидан бири амалга оширади.
- Тафтиш комиссияси йиғилишлари белгиланган режа бўйича шунингдек тафтиш бошланиши олдидан ва текшириш натижалари бўйича ўтказилади.
- Тафтиш комиссияси аьзоси тафтиш комиссиясининг кечиктириб бўлмайдиган қарорларини талаб қилувчи холатлар аниқланганида тафтиш комиссиясининг фавқулотдаги мажлисини чақиришни талаб қилиши мумкин.
- Тафтиш комиссияси мажлисларини ўтказишда 50 фоизидан кам бўлмаган аьзолари ҳозир бўлганида мажлис ваколатли хисобланади.
- Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аьзоси бир овозга эга. Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари йиғилишда хозир бўлганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлган холатларда тафтиш комиссияси раиси овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
- Тафтиш комиссияси аьзоси тафтиш комиссияси қарорига рози бўлмаган ҳолатда ўзининг норозилигини йиғилиш баёнида акс эттиришни ва ушбу ҳолатни жамият бошқаруви, Кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига етказишни талаб қилишга ҳақли.
Тафтиш комиссияси мажлисда муҳокама қилинган масалар бўйича баённама юритади, баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади